Линклар

Схеффер минтақадаги вазиятдан ташвишда


- NATO кучлари жангариларнинг Афғонистон чегарасидан қўшни мамлакатларга ўтишининг олдини олишга ҳозирча қодир эмас, деди Шимолий Атлантика альянси Бош котиби Яап де Хооп Схеффер.

Франс-пресс агентлигига берган интервьюси чоғида Схеффер сўнгги пайтда Ўзбекистон ва Қирғизистонда амалга оширилган ҳужумлар билан NATOнинг Афғонистон ва Покистонда жангариларга қарши олиб бораётган амалиётлари ўртасида боғлиқлик бор-йўқлиги ҳозирча аниқ эмаслигини айтди.

Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида чоршанба куни Евроатлантика ҳамкорлиги кенгашининг 3-хавфсизлик форуми иш бошлади.

Анжуманда NATOга аъзо давлатлар ҳамда Кенгаш доирасида ҳамкорлик қилувчи мамлакатлар вакиллари Афғонистон, Марказий Осиё ва Кавказдаги вазият ҳамда энергетик муаммоларни муҳокама қилмоқда.
XS
SM
MD
LG