Линклар

logo-print

Эрон ҳукумати мухолифатга босимни кучайтирмоқда


Теҳрондан келаётган хабарларга кўра, бугун Эрон полицияси маҳаллий универститетнинг чоршанба куни мухолифат етакчиси Мир Ҳусайн Мусавий билан учрашган 70га яқин профессорини ҳибс этган.

Ушбу хабар Мусавийга алоқаси бўлган интернет сайтлардан бирига жойлаштирилди. Эронда маълумот тарқатишга таъқиқ жорий этилгани боис ушбу хабарни мустақил тарзда тасдиқлашнинг имкони йўқ.

Президентлик сайлови натижаларига қарши Теҳронда ўтказилган намойишлар чоғида камида 17 киши нобуд бўлди, юзлаб фуқаро хавфсизлик кучлари томонидан ҳибс этилди.

Мухолифатчилар сайлов натижаларининг бекор қилинишини талаб қилиб келмоқда.

Айни пайтда Эрон ва Ғарб муносабатлари кескинлашган бир даврда, президент Аҳмадийнажод Оқ уй раҳбарини Эрон ички ишига аралашишни тўхтатишга чақирди.

Бундан ташқари Эрон томони Италияда иш бошлаётган Катта саккизлик Ташқи ишлар вазирларининг саммитида иштирок этмаслигини маълум қилди.

АҚШ эса 4 июлда нишонланадиган мустақиллик куни тадбирларида қатнашиш учун Эрон дипломатларига юборилган таклифномаларни қайтариб олди.




XS
SM
MD
LG