Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 11:29

"Эй¸ гўзал¸ сўзлари асал..."


Халқ орасид Муҳир деб танилган Муҳриддин Холиқов ижодий парвози бевақт ўлим туфайли узилди.
Халқ орасид Муҳир деб танилган Муҳриддин Холиқов ижодий парвози бевақт ўлим туфайли узилди.

Бундан 22 йил аввал марҳум қўшиқчи Муҳридин Холиқов “Эй¸ гўзал” қўшиғини айтган 1987 йил алғов-далғов бир даврнинг бўсағаси эса-да¸ бу ëқимтой қўшиқ ëшлар орасида машҳур бўла олди.

Виктор Цой “биз ўзгаришлар истаймиз” деб куйлаëтган¸ ДДТ гуруҳи ҳофизи Шевчукнинг юракни қиличдай кесадиган нидоси қалбларда акс-садолар бераëтган бир пайтда¸ ўзбек ëшлари “Эй¸ гўзал¸ сўзлари асал” деган ëқимтой қўшиқ оҳангларида эшилиб тўлғанишар эди.

Ҳаëт учун зарур моллар кун сайин камайиб бораëтган¸ пештахталарда ëн тарафига “Муҳир” деб ëзилган елим кассеталар мўл-кўл сотилар¸ ТВ орқали Кашпировский муолажасига омухта Мексика сериалларидан мутаассир аксар ўзбеклар “Эй¸ гўзал¸ эй¸ асал” деган жумлалар ортида гизланган жоду ичига жон-жон деб киришар эди.

Ҳинд фақири қамиш найини чалиб кўлвор илонни қандай ўйнатса¸ “Эй¸ гўзал” қўшиғи ҳам ўзбек тингловчиларини шу каби минг куйга солар эди.

Ўзбекистонлик ҳофиз Шерали Жўраев ҳам Муҳриддин айтган қўшиқлар ҳақида ўз вақтида самимий гапларни айтган эди.

- Муҳриддин Холиқов тўғрисида гап бўлар экан¸ авваламбор элнинг суйган яхши қўшиқчиларидан биттаси. Муҳриддин Холиқовнинг ëшлик пайтларидан биз билан бирга юрганини биламан. Бизга устоз деб қараганликларини биламан. Биз ҳам уни шогирдимиз¸ деб одамларга айтганлигимизни биламиз¸ деган эди Шерали Жўраев.

Муҳриддин ижросидаги ëқимтойлик ва майинлик ҳақида гапирди Шерали Жўраев. Майин бўлганида ҳам сувсар юнги каби майин ва юмшоқ

Қўшиқни бир қизиқчи ëзгани ва басталагани ҳеч кимни қизиқтирмас¸ энг муҳими¸ қўшиқ миллионлар кўнглидаги иштиëқ билан кўприкдай бирлашган эди.

Дарвоқеъ¸ қўшиқ ижрочиси Муҳриддин Холиқов концертларини ҳам қизиқчи Шукрулло олиб борар эди. Шукрулло Исроилов Муҳриддин Холиқов этагини тутганида¸ “Эй¸ гўзал” қўшиғи урф бўлиб улгурган эди.

- Бу қўшиқ яратилганига анча вақт бўлган. Мен Муҳриддин акага 1988 йилда қўшилганман. Ўша пайтда мен 18 ëшда эдим. Муҳриддин ака ўша пайтларда бу қўшиқни ижро қилиб юрарди.

Бу устозимиз Мирзабек ака Холмедовнинг сўзлари ва мусиқалари. Ўзлари чиройли қилиб мусиқага жойлаштириб Муҳриддин акага айттирганлар. Муҳриддин ака бу қўшиқни жуда маромига етказиб ижро этган.

Ҳозиргача айтадиган санъаткорлар Муҳриддин акага ўхшаб айта олмайди. Бу қўшиқнинг мусиқаси ҳинд мусиқасидан олинган. Бу кишининг овозининг нолаларидан бадандаги туклар ҳам тикка туриб кетади.

Мен бу кишига қўшилганимда¸ Муҳриддин ака ҳали Муҳриддин Холиқов эмас эди. Мен у пайтда давра олиб борардим. Шу инсон билан бирга юриб¸ кам бўлганимиз йўқ.

Шу инсон билан бирга юриб элга танилдик¸ одамгарчиликни¸ инсонийликни¸ яхши муомалани ўргандик. Бу инсон нафақат менга¸ балки кўпчиликка ëрдам берган¸ дея эслайди Шукрулло Исроилов.

“Эй¸ гўзал” қўшиғи муаллифи ва бастакори¸ қизиқчи¸ Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Мирзабек Холмедов хотираларига қулоқ берамиз.

Мирзабек Холмедов: Мен 1987 йилларда ҳинд киноси кўрганман. Бу ҳинд киноси экранларга келмаган. Мен бу кинони пластинкада Шерқўзи Ғозиевнинг уйида кўрган эдим.

Шерқўзи Ғозиев ҳинд киноларини¸ қўшиқларини яхши кўради. Бу кинонинг номи “Ваде дил вала” бўлса керак. Бу кинода Риши Капур ўйнаган.

Ўшанда бу ҳиндча қўшиқни мен жуда ëқтириб қолиб¸ куйини минғиллаб қўшиғини айтиб юрганман. Кейин ўзбекча сўз ëзганман.

Озодлик: Шу сўзларни такрорлаб берасизми?

- Бемалол.

Эй¸ гўзал¸ сўзлари асал¸
Сенсиз менга ўлим афзал.
Қошларинг камон¸ бахтимга бўл омон¸
Билсанг ҳижрон ўлимдан ëмон.


Бу қўшиқни мен ўзим айтиб юрардим. Бу қўшиқни Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Азим Муллахонов эшитиб ëқтирганлар. У киши ҳам бу қўшиқни давраларда айтардилар.

Кейин бу қўшиқни¸ Худо раҳмат қилсин¸ Муҳриддин ака эшитиб қолганлар. “Мен ҳам айтай” деганлар. Бемалол¸ бош устига¸ деганмиз.

Кейин Муҳриддин ака буни жуда меъëрига етказиб айтганлар. Бу қўшиқ Муҳриддин аканинг ижросида машҳур бўлиб кетган¸ дея эслайди Мирзабек Холмедов.

Бу қўшиқ ҳиндий оҳангларда бўлгани учун ҳам кўпчиликка ëқди. Ўн йиллар давомида ўзбекларнинг икки авлоди ҳинд киноси таъсирида улғайган эди.

Кўнгилга бир таскин лозим эди ва бу таскинни фақат ҳиндиëна оҳанглар бера олар эди¸ дейди суҳбатдош.

Мирзабек Холмедов: Айниқса¸ ҳинд йўналишини яхши кўрарди. Биз ўзимиз ҳам ҳинд қўшиқларида катта бўлганмиз. Бир пайтлар Раж Капур бизнинг кумиримиз бўлган. Энди бу бизнинг давримиздаги гап.

Кейингиларнинг мана туркларга¸ арабларга ихлослар баланд бўлди. Мукеш¸ Лака Мангешкар ҳалигача танамизни жунбушга келтирадиган ҳофизлар ҳисобланади. Мен ҳинд санъатини яхши кўрардим ва ҳалигача яхши кўраман.

Муҳриддин ака менга “Мана шунга сўз ëзиб бергин¸ Мирза” деб куйларни берарди. Мен жўн қилиб ëзиб берардим. Ҳаттоки¸ Худо раҳмат қилсин¸ шоиримиз Муҳаммад Юсуф ҳам “Эй¸ гўзал”ни яхши кўрарди.

Энди бўйдоқ пайтимиз севги¸ муҳаббат деган нарсаларга ишқибоз бўлиб¸ соф севги¸ муҳаббат¸ гўзаллик ҳақида ëзмоқчи¸ куйламоқчи бўлган пайтларимиз. Шунинг учун таъсир кучи бошқача бўлган бўлса керак.

Биз ҳам энди келинингизнинг ишқида куйиб юрган пайтларимиз эди. Шунинг учун ҳам сўзлари оддий¸ жўн¸ лекин қалбга яқин бўлиб чиққан бўлса керак.

Озодлик: Кўпчилик сиз ëзганингизни билмайди.

- Менга билса-билмаса фарқи йўқ. Менинг унақа нарсаларга ишқибозчилигим йўқ¸ дейди Мирзабек Холмедов.

Муҳриддин Холиқов Худо юқтирган санъаткор эди¸ у айтган қўшиқлар ëқимтой ва бахмалдек юмшоқ эди¸ деб гапида давом этади Мирзабек Холмедов.

- Жуда ҳам овозлари¸ нафаслари ширин¸ ўзларига ярашган эди. Инсонларнинг қалбига яқин овози бор эди. Энди Худо ҳаммага ҳам юқтиравермас экан. Юқтиргани бўлар экан.

Қўшиқчилик Муҳриддин акага жуда сингган эди. Сабаби¸ бу киши машҳур бўлишдан анча олдин қўшиқ айтардилар.

Мен Муҳриддин акага жуда кўп қўшиқ ëзиб берганман. “Қандоқ қилай¸ қандоқ қилар нигорим” деган¸ “Ошиқлар¸ ошиқлар¸ севгига бош эгинглар” деган ашулалар бор эди. Яна

Хато бўлди¸ хато бўлди¸
Бир биридан жудо бўлди¸
Ëмон бўлди¸ ëмон бўлди¸
Севгилари тамом бўлди.

деган ашула ҳам бор эди.

Қўшиқлар ëзишни машқ қилишни бошлаганимда Муҳриддин акага берар эдим. Кейин у киши ижро қиларди. У одамнинг ўзи ҳам жуда ижодкор эди. Маълумоти кўп эди. Бутун дунë мусиқа услубларини¸ йўлларини биларди. Шарқона қўшиқларни жуда яхши кўрарди.

У одам анча йиллар эл-юрт хизматида бўлиб келган одам. Бу одам мақомларни¸ классикаларни ҳам чиройли айтардилар.

Қўшиқчиларимиз кўп¸ лекин халқнинг қалбига ўрнашадигани бармоқ билан санарли. Муҳриддин аканинг қўшиқларини ҳалигача яхши кўриб тинглашади¸ эшитишади.

Инсондан яхши ном қолгани яхши. Менинг назаримда¸ халққа исëнкор бўлгандан кўра ëқимтой¸ мулойим бўлган яхши.

Менимча¸ бақир-чақир қилиб¸ жанжал қилиб тўполон қилгандан кўра¸ чиройли гаплар билан инсоннинг кўнглига йўл топиш¸ кўнглини олиш гўзал. Санъатнинг гўзаллиги шу бўлса керак¸ дейди Мирзабек Холмедов.

Озодлик архивидаги Муҳриддин Холиқовнинг “Эй¸ гўзал” қўшиғи ëзилган эски магнит тасма чирпирак бўлиб айландию тугади. Аммо биз тасмани орқасига қайтариб¸ яна эшита оламиз. “Эй¸ гўзал” қўшиғининг умри уни айтган ҳофиз умридан узоқ бўлди.

Эй¸ гўзал¸ сўзлари асал¸
Сенсиз менга ўлим афзал.
Қошларинг камон¸ бахтимга бўл омон¸
Билсанг ҳижрон ўлимдан ëмон.

Сочлари ўйнайди шамолда¸
Ўхшашин топмадим жамолда¸
Қалбинг қалбимдан йироқда¸
Шундан жоним қийноқда.

Эй¸ гўзал¸ сўзлари асал¸
Сенсиз менга¸ ўлим афзал.
Қошларинг камон¸ бахтимга бўл омон¸
Билсанг ҳижрон ўлимдан ëмон.

Узатсам қўлингга қўлимни¸
Нечун кечдинг аҳдингдан¸
Танҳо севсам ўзингни¸
Жудо қилдинг бахтимдан.

Эй¸ гўзал¸ сўзлари асал¸
Сенсиз менга¸ ўлим афзал.
Қошларинг камон¸ бахтимга бўл омон¸
Билсанг ҳижрон ўлимдан ëмон.
XS
SM
MD
LG