Линклар

logo-print

Медведевнинг Африка сафари давом этмоқда


Африка сафарини давом эттираётган Россия президенти Дмитрий Медведев бугун уран заҳираларига бой бўлган Намибияга борди.

Бу ерда Медведев Намибия президенти ва ҳукумат расмийлари билан учрашиб, ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилади.

Намибия нашрларининг ёзишича, мамлакатнинг миллий газ ва нефт компанияси Россиянинг Газпромбанки билан шартнома имзолашни режаламоқда. Президентлар учрашувида уран масаласининг ҳам муҳокама этилиши кутилмоқда.

Намибияга келишдан аввал Дмитрий Медведев Миср ва Нигерияда бўлиб узоқ йилга мўлжалланган ҳамкорлик шартномалари имзолади.
XS
SM
MD
LG