Линклар

logo-print

Политковская иши қайта маҳкамага юборилди


Россия Олий суди таниқли журналист Анна Политковскаяни ўлдиришда гумон қилинган шахслар устидан оқлаб чиқарилган ҳукмни бекор қилди.

Суд қарорига биноан ушбу иш қайтадан маҳкамага юборилади.

Жорий йилнинг феврал ойида Москва суди маслаҳатчилари Анна Политковскаяни ўлдирганликда айбланаётган уч шахс, ака-ука Маҳмудовлар ва ИИВ собиқ ходими Сергей Ҳожиқурбоновни айбсиз деб топган эди.

Кремлнинг ашаддий танқидчиси ҳисобланган Анна Политковская 2006 йилнинг 7 октябр куни Москвада номаълум шахслар томонидан ўлдириб кетилган эди.

XS
SM
MD
LG