Линклар

logo-print

Чехияда сув тошқинидан 8 одам нобуд бўлди


Тун бўйи Чехияда рўй берган сув тошқини оқибатида 8 киши нобуд бўлди.

Полициянинг айтишича, Новий Йичин шаҳарчасидан ўтадиган дарёдаги сув сатҳи 7 мертга кўтарилган. Оқибатда етти киши чўкиб кетган. Чехия шарқидаги Моравия минтақасида ҳам рўй берган сув тошқини бир одам ҳаётига зомин бўлган.

Айни пайтда Австрия, Германия, Венгрия ва Полшада ҳам сув тошқинлари рўй бергани хабар қилинмоқда. Маҳаллий ҳукуматлар табиий офат рўй берган ҳудудларда хавфсизлик чораларини кучайтирди.
XS
SM
MD
LG