Линклар

logo-print

Режим зулмни кучайтирди


Бугун Эронда норозилигини очиқ ифодалашга журъат топаëтган эркагу аëл хавфсизлик кучларининг кучли зулмига дуч келмоқда.

Бугун Эронда норозилигини очиқ ифодалашга журъат топаëтган эркагу аëл хавфсизлик кучларининг кучли зулмига дуч келмоқда.

Шу кунларда эронликлар исломий жумҳурият тарихидаги энг кучли хавфсизлик чораларига гувоҳ бўлмоқдалар. Юзлаб намойишчилар баробарида Эрондаги машҳур сиëсатчи ва зиëлилар ҳам ҳибсга олинди.

Ҳозирча 12 июн кунги президентлик сайловларидан бери Эронда қанча одамнинг қамоққа олинганини биров аниқ билмайди.

Аммо кейинги кунларда Эрондан келаëтган хабарлар¸ хавфсизлик кучларининг мамлакат яқин тарихидаги энг катта тазйиқ ва таъқиб кампаниясини бошлаганидан дарак бермоқда.

Расмий рақамларга кўра¸ кейинги икки ҳафта давомида 457 одам ҳибсга олинган.

Аммо Эрон ичкарисидаги норасмий манбалар мамлакат бўйлаб кейинги кунлар ичида ҳисбга олинган ëки бедарак йўқолганлар сонининг бир неча мингдан ошганини айтмоқдалар.

Айтилишича¸ ҳозирда хавфсизлик кучлари фақат мухолифат норозилик намойишида қатнашганларнигина нишонга олиш билан чекланмаëтир.

Мухолифат номзоди Мир Ҳусайн Мусавий веб саҳифасида пайдо бўлган хабарга кўра¸ чоршанба куни ислоҳотчи номзод билан учрашган 70 нафар университет профессор¸ шунингдек Мусавий сайлов кампаниясини бошқарган Беҳзеддин Нежад ҳам ҳибсга олинган.

Айни пайтда¸ мамлакатдаги таниқли ислоҳотчилар¸ шунингдек жорий президент Аҳмадийнажод ҳокимиятга келган 2005 йилга қадар Эронда юқори лавозимларда ишлаган собиқ расмийлар ҳам ҳибс этилмоқда.

Улар орасида¸ парламент раисининг собиқ ўринбосари Беҳзод Набавий¸ собиқ президент Муҳаммад Ҳотамийнинг матбуот котиби бўлган Абдулло Рамезандеҳ ҳам бор.

Халқаро Амнистия ташкилоти вакили Ризо Муинийга кўра¸ мамлакатда сайловлардан сўнг юзага келган бўҳронга оид ахборотни чеклашга қарор қилган Теҳрон режими¸ журналистлар фаолияти устидан ҳарбий цензура ўрнатмоқда.

- Ҳозирга қадар 36 журналист ҳибсга олинди ва ҳозирда биз уларнинг аҳволидан ниҳоятда хавотирдамиз. Расмийлар улар оиласига ҳеч қандай хабар бермаëтир¸ маҳбуслар олдига адвокат киритилмаëтир. Биз олган хабарларга кўра¸ Евиндаги 209 қамоқхонага ташланган бу журналистларга ҳам жисмоний¸ ҳам руҳий қийноқ қўлланмоқда¸ дейди Халқаро Амнистия вакили.

Хавсизлик кучларининг ниҳоятда кучли босими остида¸ Теҳрон кўчаларидаги норозилик чиқишлари ҳам деярли тўхтаб қолди – чоршанба куни парламент биноси олдида тўпланган бир неча юз намойишчи куч воситасида тарқатиб юборилди.
XS
SM
MD
LG