Линклар

Тошкент КХШТ тезкор кучларини танқид қилди


Расмий Тошкент КХШТ қошида Тезкор коллектив кучлар тузиш режасини кескин танқид қилди.

- Тезкор коллектив кучларининг КХШТга аъзо давлатлар ички ишларига аралишиши мумкинлиги борасида мавжуд хавотирлар туфайли Ўзбекистон ҳукумати тезкор кучлар ташкил этиш режасини инкор қилган, дейилади Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги баёнотида.

Ўзбек расмийларининг таъкидича, Тезкор коллектив кучларнинг тузилиши бир қатор принципларга тўғри келмайди.

- Тезкор кучлар ташқи тахдидларни бартараф этиш ҳамда хавфсизлик масалалари билан шуғулланиши даркор. КХШТга аъзо давлатлар ташқи кучлар ёрдамисиз ҳам ўз ички муаммоларини ҳал эта олиш имкониятига эга. Тезкор коллектив кучлар МДҲ ҳамда КХШТ доирасида муаммоларни ҳал этадиган кучга айланмаслиги лозим, дейилади Ўзбекистон баёнотида.
XS
SM
MD
LG