Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 11:25

Оқланганлар қайта судланадиган бўлди


Москва ички ишлар бошқармасининг собиқ офицери Сергей Ҳожиқурбонов феврал ойида район суди ҳукми билан оқланиб¸ суд залидан озод қилинган эди.
Москва ички ишлар бошқармасининг собиқ офицери Сергей Ҳожиқурбонов феврал ойида район суди ҳукми билан оқланиб¸ суд залидан озод қилинган эди.

Россия Олий суди таниқли журналист Анна Политковскаяни ўлдиришда гумон қилинган шахслар устидан оқлаб чиқарилган ҳукмни бекор қилди. Суд қарорига биноан ушбу иш қайтадан маҳкамага юборилди.

Жорий йилнинг феврал ойида Москва район ҳарбий суди маслаҳатчилари Анна Политковскаяни ўлдирганликда айбланаётган уч шахс, ака-ука Маҳмудовлар ва Ички ишлар вазирлигининг собиқ ходими Сергей Ҳожиқурбоновни айбсиз деб топган эди.

Олий суд қарорида айтилишича¸ ишни кўриб чиққан Москва район ҳарбий суди дастлабки жараëнда қатор қонун бузилишларга йўл қўйган ва шу боис мазкур иш айни шу туман судига қайтадан кўриб чиқиш учун жўнатилган.

Давлат прокурори Вера Пашковская қайта суд ўтказиш тўғрисидаги ҳукмни асосли дея баҳолади.

- Биз мазкур иш юзасидан маҳкама адолатли ҳукм чиқарди¸ деган ишончдамиз. Ҳукм жараëнида маҳкама бизнинг далилларимизни инобатга олди¸ деди давлат прокурори.

Россия прокуратураси вакиллари Анна Политковскаяни ўлдирганликда айбланганлар устидан феврал ойида чиқарилган дастлабки ҳукм юзасидан шикоят аризаси киритдилар ва Олий суд пайшанба куни ана шу муносабат билан аппеляция эшитувлари ўтказди.

Аввалги маҳкамада айбланувчилар – ака-ука Маҳмудовларга ҳимоячилик қилган Мурод Мусаев¸ Олий суд ҳукми ўзи учун кутилмаган бўлмаганини айтади.

- Албатта¸ биз бундай қарорни кутган эдик. Феврал ойида дастлабки ҳукм чиқарилганда¸ унинг юзасидан шикоятлар бўлишини билган эдик. Биз Россия ҳуқуқий тузумида яшаймиз. Биз сиëсий қотиллик билан иш кўрмоқдамиз ва бу ишнинг якуний нуқтасини топганини эълон қилишдан¸ биринчи галда давлат манфаатдордир. Бундан бошқача бўлиши мумкин эмас¸ дейди Политковскаяни ўлдиришда ëрдам берганликда айби исботини топмади¸ деган қарор билан озодликка чиқарилган Маҳмудовлар адвокати.

Анна Политковская қотиллари буюртмачиси ҳамон номаълумлигича қолмоқда.
Кремлнинг ашаддий танқидчиси ҳисобланган “Новая газета” мухбири Анна Политковская 2006 йилнинг 7 октябр куни Москвада номаълум шахслар томонидан ўлдириб кетилган эди. Чеченистондаги Россия ҳарбийлари зўравонликлари¸ айни пайтда¸ Чеченистоннинг ҳозирги президенти Рамзан Қодиров қилаëтган жиноий ишлар юзасидан журналистик текширув ўтказиш билан шуғулланиб келган Политковская ўлимида айнан ана шу кучлар тургани тахмин этилади.

Россиядаги энг йирик сиëсий қотилликлардан бири саналаëтган Политковскаянинг ўлдириши ортидан Москва халқаро майдонда жиддий танқидларга учраб келмоқда.

Қотиллик содир этилган пайтда Россия президенти бўлган Владимир Путин¸ мухолифатчи журналист қотилларининг топилишидан¸ биринчи галда Москва раҳбарияти манфаатдор эканини таъкидлаган ва айбдорлар топилишини ваъда қилган эди.

Аммо мустақил кузатувчи ва Политковская яқинлари бундай ваъдага кўп ҳам ишонаëтганлари йўқ.

Пайшанба кунги Олий суд ҳукминин танқид қилган Политковскаянинг ўғли Иля¸ ўз онаси қотилларини топиш учун янгидан маҳкама ўтказиш эмас¸ балки бутун терговни қайта бошлаш лозимлигини айтади.

Aка-ука Маҳмудов ва Ҳожиқурбонов Олий суд ҳукмидан сўнг¸ қайтадан маҳкамага тортиладиган бўлди.
- Ҳалиям маҳкама курсисида ўтирганларнинг қотиллик учун айбдор эмас¸ балки унга алоқадор экани борасида ишончимиз комил. Бу иш қайта судга эмас¸ балки қайта терговга юборилиши лозим. Шу боис¸ Олий суднинг бугунги қарори биз учун ҳеч қандай аҳамиятга эга эмас¸ дейди Озодлик билан суҳбатда марҳум журналистнинг ўғли Иля Политковский.

Олий суддаги жараëнда қатнашган мухбирлар¸ прокурорлар сўровининг анча заиф эканини қайд этишди.

Янги ҳукмга кўра¸ Политковская иши бўйича айбланаëтганларни яна айнан Москва туман суди қайта кўриб чиқсада¸ уни бошқа ҳакамлар олиб боради.
XS
SM
MD
LG