Линклар

Косово собиқ бош вазири озод қилинди


Болгария суди Косовонинг собиқ бош вазири Ағим Чекуни ҳибсдан озод қилди.

Чеку Сербиянинг талабига биноан сешанба куни Македониядан Болгарияга кириб келаётганда чегарада қўлга олинган эди.

Хабарларга қараганда, Ағим Чекунинг адвокатлари Болгария судига унинг дипломатик дахлсизлиги мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этган.

Миллати албан бўлган Ағим Чеку 1998-99 йилларда Косовода бўлиб ўтган уруш давомида сербларга қарши ҳарбий жиноятларда айбланиб Сербия томонидан қидирувга берилган.

2008 йилнинг февралида Косовонинг Сербиядан мустақиллиги эълон қилинган.
XS
SM
MD
LG