Линклар

Россия ҳуқуқи бузилган маҳбусга товон тўлайди


Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа суди Россия маъмурларини маҳбуслар ҳуқуқларини бузишда айбдор, деб топди.

Суд 10 кишига мўлжалланган камерада 50 киши билан қарийб 6 йил ўтирган Александр Бахмутскийга 40 минг евро товон тўлаш лозимлиги тўғрисида ҳукм чиқарди.

Тилга олинган камерада маҳбуслар навбатма-навбат ухлаган, эшиксиз ҳожатхона эса, камеранинг ўзида бўлган.
XS
SM
MD
LG