Линклар

Белорус Европага юз бурмоқчи


Белорус президенти Европа Иттифоқи билан алоқаларини кучайтирмоқчи.

Бу ҳақда Аляксандр Лукашенко пайшанба кечқурун маҳаллий ТВда қилган чиқиши баёнот берди.

Унинг айтишича, бундай қарорга келишига Россиянинг Белорусга нисбатан асоссиз савдо санкциялари жорий этгани, натижада Белорус иқтисодиётига зарар етгани сабаб бўлди.

Россия икки ҳафта олдин Белорусдан сут ва сутли маҳсулотлар импортини тўхтатиб қўйган эди.

Лукашенко Россияни Белорусдаги нефтни қайта ишлаш заводлари устидан назорат ўрнатишга уринаётганликда ҳам айблади.

Шу ҳафта бошида Европа Иттифоқи Ташқи алоқалар комиссари Бенита Ферреро Валднер Минскка қилган сафари чоғида Белорус ғарбона демократик қадриятларни ҳурматлаган тақдирда Европа Иттифоқи бу мамлакат билан ҳамкорлигини кучайтиришга тайёр эканини билдирган эди.
XS
SM
MD
LG