Линклар

Бағдодда зўравонликлар тўхтамаётир


Бағдод марказидаги машина бозорида рўй берган портлаш оқибатида 13 киши нобуд бўлди, салкам 50 киши тан жароҳати олди.

Ушбу портлаш АҚШ ҳарбийлари Ироқ шаҳарларини тарк этаётган бир даврга тўғри келди. Бағдод ва Вашингтон ўртасидаги келишувга мувофиқ АҚШ ҳарбийлари 30 июнга қадар йирик ва кичик шаҳарларни тарк этиши лозим.

Сўнги ҳафта мобайнида Ироқ бўйлаб бир нечта портлаш содир этилди. Чоршанба куни Садр шаҳарчасида рўй берган кучли портлаш оқибатида камида 70 киши нобуд бўлди.

Айни пайтда кўпгина ироқликлар ҳукумат кучларининг жангарилар қарши кураша олиш имкониятларини савол остига қўймоқдалар.
XS
SM
MD
LG