Линклар

Пхеньян ядровий дастури муҳокама қилинди


АҚШ ва Жанубий Корея Мудофаа вазирлиги расмийлари бугун Шимолий Корея ядровий дастурини муҳокама қилдилар.

АҚШ Мудофаа вазирлиги расмийси Мишел Флоурной Сеулда Жанубий Корея Мудофаа вазири Ли Санг Хе билан музокаралар ўтказди. Ҳозирча ушбу учрашув тафсилотлари ошкор қилинмади.

Шимолий Корея ўтган ой бошида ерости ядровий қуроли ва олтита ракетасини синовдан ўтказди. Бунга жавобан БМТ хавфсизлик кенгаши Пхеньянга нисбатан жорий этилган санкцияларни янада кучайтирди.

Жанубий Корея президенти Ли Мён Бак яқинда қилган чиқишларидан бирида расмий Пхеньянни жаҳон тинчлиги ва барқарорлигига "таҳдид", дея атаган эди.
XS
SM
MD
LG