Линклар

Катта саккизлик Теҳрон ҳаракатларини қоралади


Катта саккизликка аъзо давлатлар Эрондаги президентлик сайловидан сўнг рўй берган зўравонликларни кескин қораладилар.

Италиянинг Триесте шаҳрига тўпланган Катта саккизлик Ташқи ишлар вазирлари расмий Теҳронни юзага чиққан сиёсий бўҳронни тинч йўл билан ҳал этишга ундадилар.

Эрон расмийлари Италияда иш бошлаётган йиғинига таклиф қилинган эди. Бироқ Теҳрон ушбу йиғинда иштирок этишдан бош тортди.

12 июн кунги президентлик сайловида Эроннинг амалдаги президенти Маҳмуд Аҳмадийнажод мутлоқ ғолиб деб топилди. Бироқ мухолифатчилар сайловда жиддий қонунбузарчиликларга йўл қўйилганини таъкидлаб, қайта сайлов ўтказишни талаб қилиб келмоқда.

Айни пайтда Эрон оммавий ахборот воситалари Теҳрондаги намойишлар чоғида рўй берган тартибсизликлар оқибатида Басиж гуруҳининг 8 аъзоси нобуд бўлгани, яна 10 нафари тан жароҳати олганини билдирдилар.

Бундан аввал Теҳрондаги намойишларда 17 киши нобуд бўлгани эълон қилинган эди.

Ҳозирча ушбу хабарларни мустақил тарзда тасдиқлашнинг имкони йўқ.
XS
SM
MD
LG