Линклар

logo-print

Кенгаш сайлов натижаларини яна ҳимоя қилди


Эрон Посбонлар кенгаши 12 июн куни ўтказилган президентлик сайлови 1979 йилги Ислом инқилобидан буён энг одил сайлов бўлганини таъкидлади.

Посбонлар кенгаши сайлов давомида жиддий қонунбузарчиликлар қайд этилганига оид мухолифатчилар иддаоларини кескин рад этди.

Кенгаш матбуот вакилининг Эрон нашрларига айтишича, сўнги 10 кун мобайнида берилган овозлар синчковлик билан текширилган ва сайлов давомида қўпол хатога йўл қўйилгани борасидаги шикоятлар ўз тасдиғини топмаган.

Айни пайтда президент Аҳмадийнажод тарафдори бўлган уламо Оятуллоҳ Аҳмад Ҳотамий жума намози чоғида ҳукумат Теҳрондаги намойишлар ташкилотчиларини қаттиқ жазолаш, жумладан, уларга ўлим жазоси берилишини талаб қилди.
XS
SM
MD
LG