Линклар

logo-print

Обама Меркелни қабул қилади


АҚШ президенти Барак Обама бугун Оқ уйда Германия канцлери Ангела Меркелни қабул қилади.

Обама ва Меркел жорий ой бошида Германиянинг Дрезден шаҳрида учрашган эди. Ушбу учрашувдан сўнг кўпгина нашрлар Афғонистондаги вазият ва иқтисодни қайта тиклаш масалаларида Обама ва Меркел ўртасида жиддий қарама-қаршилик юзага чиққани тўғрисида хабар тарқатдилар, бироқ Обама ва унинг маслаҳатчилари бу каби хабарларни кескин рад этдилар.

Бугун АҚШ ва Германия раҳбарлари Оқ уйда даставвал яккама-якка суҳбат қилиб кейинчалик икки давлат делегациялари иштирокида музокаралар олиб борадилар.

Учрашувдан сўнг Меркел ва Обама журналистлар билан матбуот анжумани ўтказадилар.
XS
SM
MD
LG