Линклар

Катта саккизлик Теҳронга юзланди


Эронга йўлланадиган мужда борасида Катта саккизлик вазирлари¸ бу суратдаги каби бирдамлик кўрсата олмадилар.

Эронга йўлланадиган мужда борасида Катта саккизлик вазирлари¸ бу суратдаги каби бирдамлик кўрсата олмадилар.

Катта саккизлик вазирлари Эронда сайловдан сўнг юзага чиққан зўравонликдан афсусда эканларини билдирдилар ва Теҳронни жорий бўҳронни демократик мулоқот орқали ҳал этишга чақирдилар.

Саноати тараққий қилган саккиз давлат Ташқи ишлар вазирлари йиғинида қабул қилинган якуний декларацияда Эрон ҳукуматидан сайлов жараëнида ўз аксини топган халқ иродасини кафолатлаш сўралди.

Баëнотда шунингдек¸ Эрон раҳбарияти фундаментал инсон ҳақлари¸ хусусан ифода ва сўз эркинлигини ҳурматлашга даъват этилди.

Айни пайтда¸ Катта саккизлик вазирлари мухолифат норозилиги чоғида тинч намойишчиларнинг ўлдирилишини қораламадилар¸ бунинг ўрнига сайловдан кейинги зўравонликларнинг бегуноҳ одамлар ҳаëтига зомин бўлгани хусусида афсус билдириш билан чекландилар.

Триесте йиғинини бевосита ëритган Фардо мухбири Аҳмад Рафат¸ мазкур баëнотнинг Катта саккизлик ичидаги бўлинишга кўприк солувчи ўзига хос муроса ифодаси эканини айтади.

Бир томондан¸ Британия¸ Италия ва Франция каби давлатлар Эронга кескин сигнал юборишни талаб қилган бўлсалар¸ иккинчи томондан Россия Теҳронни қоралаш тескари натижага олиб келади¸ деган асосда бу талабни рад этган.

- Афтидан¸ Россия ва саккизликнинг қолган аъзолари ўртасидаги тафовут сақланиб қолди. Шу боис¸ якуний баëнотда Эрондаги сайлов масаласига бевосита тўхтатлиш ўрнига¸ мамлакатдаги инсон ҳуқуқлари ва сўз эркинлиги вазияти билан боғлиқ умумий хавотирлар ифода этилган¸ холос¸ дейди Аҳмад Рафат.

Триесте саммити давомида баëнот берган Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Москва ҳукумати Эронда куч қўлланганидан ташвишда эканини айта туриб¸ Теҳрон раҳбариятини муаммони демократик усулда ҳал этишга чақирди.

Саммит мезбони¸ Италия Ташқи ишлар вазири Франко Фраттинининг баëноти ҳам айни мазмунда бўлди.

- Биз¸ албатта¸ Эрон суверенитетини ҳурмат қиламиз. Аммо зўравонлик ва инсонлар умри йўқотилганидан қаттиқ афсусдамиз. Биз тинч намойишлар чоғида тазйиққа учраганлар билан бирдаммиз. Биз Эрон раҳбариятини инсоннинг яшаш¸ жисмоний хавфсизлик ва ифода эркинлиги каби фундаментал ҳақларини ҳурматлашга чақирамиз¸ деди Италия дипломатлари раҳбари.

Британия Ташқи ишлар вазири Дэвид Милибанд¸ Катта саккизлик орасида Эрондаги сиëсий бўҳронга ëндашув борасида жиддий бўлиниш бор¸ деган хабарларни тарқатишга уринди.

- Менимча¸ орамизда бирлик бор ва қайси ҳукуматни танлаш Эрон халқининг ўз ишидир. Аммо Эрон ҳукумати ўз халқини ҳурмат қилиши лозим. Кейинги ўн кун ичида гувоҳ бўлганимиз зўравонлик¸ одам ўлдиришлар ва калтаклашлар қаттиқ афсусга лойиқ ва Теҳрон ҳукумати ўз халқини ҳимоя қилмаëтгани ифодасидир¸ деди Лондон дипломатлари раҳбари.
XS
SM
MD
LG