Линклар

Жиззахда айбланувчилар ўз жонига қасд қилди


Жиззахлик инсон ҳуқуқлари ҳимоячиларининг Озодликка хабар беришича¸ етти нафар судланувчи Жиззах вилоят аппеляция суди уларга нисбатан чиқарилган ҳукмни ўз кучида қолдирганидан сўнг суд залида ўз жонига қасд қилди.

18 ëшдан 25 ëш оралиғида бўлган бу йигитлар ëшлар ўртасида маҳаллий ресторанлардан бирида юзага чиққан жанжал пайтида одам ўлдирганликда айбланиб, 8¸5 йилдан 19 йилгача озодликдан маҳрум қилинган эди.

Апелляция суди раиси аввал чиқарилган ҳукмни ўз кучида қолдирганини эълон қилгандан сўнг, судланганлар кийимини ечиб, тиғ билан баданларини тилиб ташлаган.

Улардан бири Бунёд Нурхўжаевнинг оғир аҳволда касалхонага ётқизилгани айтилмоқда.

Ота-оналар ва адвокатлар жиноий ишнинг бир томонлама кўрилганини айтиб, адолатсиз ҳукм чиқарилганини айтмоқдалар.
XS
SM
MD
LG