Линклар

Тоҳир Йўлдош жангарилари шимолга қайтаëтир

  • Садриддин Ашур

Покистон армиясининг давомли амалиëтларидан омон қолишга уринаëтган Тоҳир Йўлдош жангариларининг гоҳ Тожикистон¸ гоҳ Афғонистонда кўрина бошлагани айтилмоқда.

Покистон армиясининг давомли амалиëтларидан омон қолишга уринаëтган Тоҳир Йўлдош жангариларининг гоҳ Тожикистон¸ гоҳ Афғонистонда кўрина бошлагани айтилмоқда.

Афғонистон шимолидаги Жузжон вилояти ҳокими Ҳошим Зори¸ бу ҳудудларда Ўзбекистон исломий ҳаракати фаолиятининг кучайгани ва тобора кўпроқ жангариларнинг Афғонистонга қайтаëтганидан ташвиш билдирди.

Aфғонистон шимолий ҳудудларидаги вазиятнинг ташвишли эканлиги ҳақида яқинда бу вилоятларни айланиб чиққан НАТО коалиция кучларининг Афғонистондаги қўмондони генерал Стенли МакКристал ҳам гапирган эди.

Эндиликда¸ Ўзбекистонга туташ мазкур ҳудудларда Ўзбекистон исломий ҳаракати жангариларининг тўпланаётганлигини Жузжон вилояти ҳокими Ҳошим Зори ҳам маҳаллий телевидение орқали қилган чиқишида таъкидлаб ўтди.

Яқинда Афғонистондаги нодавлат ташкилотининг уч нафар вакили Жузжон вилоятининг Манғачиқ ва Оқча қишлоқлари орасидаги йўлга қўйилган минада портлаб ҳалок бўлди.

Вилоят ҳокими Ҳошим Зори телевидение орқали қилган чиқишида бу террорчилик ҳаракати ортида ЎИҲ аъзолари турганини таъкидлаб ўтди.

Жузжон вилояти ҳокимининг матбуот котиби Маҳбубуллоҳ Зори Озодлик билан суҳбатда ЎИҲнинг вилоят ҳудудида пайдо бўлишига оид тафсилотларга тўхталди:

- Ҳоким жаноблари ўз чиқишида Афғонистондаги президентлик сайловлари яқинлашгани боис толиблар ҳаракатининг кучаяётгани¸ ҳамда бу ҳаракатларда Тоҳир Йўлдош раҳбарлигидаги ЎИҲ жангариларининг фаоллашганини таъкидлаган¸ дейди Жузжон вилояти ҳокимининг матбуот котиби Маҳбубуллоҳ Зори.

Ҳоким вакилига кўра, ЎИҲ жангарилари вилоятнинг турли ҳудудларида пайдо бўлмоқда:

- Биз аниқ бир рақам айта олмаймиз. Чунки улар кичик-кичик гуруҳлардан ташкил топган. Баъзи вақтлар Дарзор¸ Қўштепа деган жойларда пайдо бўлади. Булар катта эмас¸ кичик-кичик гуруҳлар¸ дейди Маҳбубуллоҳ Зори.

Жузжон вилояти расмийсига кўра¸ бу жангарилар асосан тун қоронғусида террорчилик ҳаракатлари содир этмоқдалар:

- Улар минтақаларга¸ асосан¸ кечқурун ҳужум қиладилар¸ кундуз куни умуман кўринишмайди¸ дейди Маҳбубуллоҳ Зори.

ЎИҲ толибларнинг Афғонистондаги ҳукмронлиги пайтида кучайиб¸ толиблар ҳокимиятдан кетиши билан бу ҳудудлардан йўқолганини айта туриб матбуот котиби, Тоҳир Йўлдош салафларининг яна Афғонистон шимолида пайдо бўлиши кузатилса-да¸ бироқ уларнинг ҳали катта кучга айланмаганини ҳам қўшиб ўтади:

- Булар¸ нари борса¸ уч-тўрт кишидан ташкил топган гуруҳлар¸ дейди Маҳбубуллоҳ Зори.

Маҳбубуллоҳ Зорининг айтишича, Жузжон вилояти Туркманистон билан 70 км. лик чегарага эга¸ айни пайтда Ўзбекистон билан ҳам чегарадош - икки давлатни Ўзбекистон билан Амударё ажратиб туради.

Вилоят ҳокими матбуот котиби, ЎИҲнинг Афғонистон шимолидаги ҳозирги тарқоқ фаолияти Ўзбекистон учун хавф туғдирмаслиги, уларга қарши маҳаллий хавфсизлик кучлари курашаётганини гапиради:

- Улар ҳозир Ўзбекистонга ҳам¸ бизга ҳам таҳдид туғдирмайди. Айтганимдай¸ улар уч-тўрт кишидан иборат гуруҳлар¸ холос.

Улар Ўзбекистонга ëки бизга таҳдид қилгудай катта гуруҳга эга эмас¸ дейди Афғонистондаги Жузжон вилояти ҳокими матбуот котиби Маҳбубуллоҳ Зори.
XS
SM
MD
LG