Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 10:01

Суд залидаги суиқасд


Суд залида ўз жонига қасд қилган йигитлар¸ шу билан адолатсиз суд тизимига ўз исëнларини намойиш қилишган.
Суд залида ўз жонига қасд қилган йигитлар¸ шу билан адолатсиз суд тизимига ўз исëнларини намойиш қилишган.

Жиззахлик ҳуқуқ фаолларининг Озодликка билдиришича¸ етти нафар судланувчи Жиззах вилоят аппеляция суди уларга нисбатан аввалги ҳукмни ўз кучида қолдирганидан сўнг¸ суд залида ўз жонига қасд қилган.

Маҳаллий ҳуқуқ фаоллари ва судланувчилар яқинларига кўра¸ 18 ëшдан 25 ëш оралиғида бўлган бу йигитлар ëшлар ўртасида маҳаллий ресторанлардан бирида юзага чиққан жанжал пайтида одам ўлдирганликда айбланиб, 8¸5 йилдан 19 йилгача озодликдан маҳрум қилинган эди.

Апелляция суди раиси аввал чиқарилган ҳукмни ўз кучида қолдирганини эълон қилгандан сўнг, судланганлар кийимини ечиб, тиғ билан баданларини тилиб ташлаган.

Улардан бири Бунёд Нурхўжаевнинг оғир аҳволда касалхонага ётқизилгани айтилмоқда. Бу ҳақда Бунëднинг отаси билан суҳбатдан маълум бўлди.

Озодлик: Абдужалил ака¸ ассалому алайкум.

Абдужалил Нурхўжаев: Ассалому алайкум.

Озодлик: Абдужалил ака¸ мен Озодлик радиосидан телефон қилаяпман. Бугун ҳуқуқ ҳимоячиларидан эшитган хабаримизга кўра¸ болалар Ўзбекистондаги адолатсиз суд тизимидан норози бўлиб¸ бир ҳаракатга қўл уришибди. Болаларнинг ичида сизнинг ўғлингиз ҳам бор экан. Нима бўлди ўзи?

Абдужалил Нурхўжаев: Судлар нотўғри хулоса чиқарган. Шунга болалар ўзларини лезвия билан қирқиб ташлашибди.

Озодлик: Қандай бўлди бу? Сиз кўрдингизми?

Абдужалил Нурхўжаев: Ҳа¸ фақат мен чала кўрдим.

Озодлик: Шу воқеани айтиб беринг. Қаерларини тилишибди? Апелляция суди буларни қотилликда айблаб 8¸5 йилдан 19 йилгача озодликдан маҳрум қилган экан.

Абдужалил Нурхўжаев: Суд буларни бир томонлама айбдор қилаяпти. Буларни ресторанда урганлар 15-16 киши бўлган. Булар етти киши бўлган.

Буларни урганлар умуман судда қатнашгани йўқ. Булар ҳам жароҳатланган. Бурни синган¸ боши лат еган.

Тергов бир томонлама олиб борилганлиги учун булар норози бўлди. Уларнинг ëзган аризасини суд қабул қилмади. Шу сабабли шундай қилишди булар.

Озодлик: Мен ҳеч тушуна олмаяпман. Булар қандай қилиб қилишган? Булар панжаранинг ичида бўлган бўлса. Қўлида лезвияси бормикан?

Абдужалил Нурхўжаев: Билмайман¸ қандай қилиб олиб кирган. Ўзимиз ҳам тушунмаяпмиз.

Озодлик: Аввал кўйлакларини ечишди¸ дейишаяпти.

Абдужалил Нурхўжаев: Еттови ҳам кўйлагини ечиб норозилик билдирган. Суд қулоқ солмагандан кейин¸ ўзларини тилиб ташлашган.

Озодлик: Ҳаммасими?

Абдужалил Нурхўжаев: Уч-тўрттаси. Қолганлари ажратаман¸ деб ўзи билан ўзи бўлиб қолди.

Озодлик: Сизнинг ўғлингиз Бунëд энг кўп жароҳат олган дейишаяпти.

- Ҳозир касалхонага кетаяпман. Бориб кўраман аҳволини¸ дейди Абдужалил Нурхўжаев.

Жиззах вилоят судида 26 июн куни юз берган бу ғайриоддий воқеани тасдиқлай туриб¸ судланувчилардан бирининг онаси воқеа тафсилотларига ойдинлик киритади.

Она: Болалар суддан қониқмади. Болаларни одам ўрнида кўриб¸ айтган талабларига жавоб бериб¸ “Нима бўлди?” деб сўрашмади. Кейин болалар ўзларининг жонларига қасд қилишга мажбур бўлишди.

Решëтканинг ичида ўтирган болалар талаб қўйишганда¸ “Сен жим ўтир” деб жеркиб юборишди. Кейин болалар¸ қўлларида лезвиями нимадир бор экан¸ ўзларини тилиб ташлашди. Қўлларини ҳам кесишди.

Озодлик: Ҳаммасими?

Она: Ҳа¸ ҳаммаси. Биттаси оғир бўлиб қолди шекилли¸ вилоят касалхонасига олиб кетишди. Ота-оналар бақиришиб¸ судхонанинг атрофида намойиш бўлиб кетди.

Озодлик: Ўзи буларни нима сабабдан суд қилишди?

Она: Болалар ресторанда ўтирганда¸ иккита столнинг болалари жанжаллашиб қолишган. Ўртада толпа бўлиб¸ 30-40 нафар болалар тепкилашишган. Улар бу ерда еттита болани ажратиб олиб¸ бир тарафлама суд қилишди. Аслида эса тарафма-тараф уруш бўлган.

Озодлик: Қайси ресторанда бўлган бу?

Она: Теҳрон деган ресторанда бўлган. Суд фақат бир тарафлама бўлди. Фақат еттита болани айблашди. Бу еттита боланинг ичида жароҳатлангани бор-йўқлиги билан ҳеч ким қизиқмади. Ҳаттоки тиббий экспертизадан ҳам ўтказишмади.

Озодлик: Демак¸ катта тўполонда битта киши ҳалок бўлгану¸ булар айбдор деб топилган¸ шундайми?

- Ҳа¸ фақат еттитасини айбдор деб топишди. Аслида у ерда у боланинг дўстлари¸ қариндошлари бўлган. Еттита болага қарши 30-40 нафар одам уришган. Судда гувоҳларни тўлиқ чақиришмади¸ дейди қотилликда айбланган болалардан бирининг онаси.

Жиззахдаги ўзига хос кичик исëн тафсилотига яна қайтиб¸ бошқа томонлар¸ хусусан¸ бевосита адлия тизими вакиллари фикрларини ҳам ўрганишга уринамиз.
XS
SM
MD
LG