Линклар

Ироқ қўшинлари шаҳарлар назоратига тайёр


Ироқ бош вазири Нури ал-Маликий июн ойи якунида АҚШ ҳарбийларининг катта ва кичик шаҳарлардан чиқарилиши Ироқ ҳукумат кучларининг мамлакатда хавфсизликни таъминлашни нақадар уддалай олишини намойиш этажагини айтди.

- Биз Ироқ суверинитетини янада мустаҳкамлайдиган янги давр бўсағасида турибмиз, деди Ироқ бош вазири.

АҚШ ҳарбийлари Ироқ шаҳарларини тарк этишга тараддуд кўраётган сўнгги кунлар мобайнида Бағдод ва Киркук шаҳарларида бир неча қўпорувчилик амалиётлари содир этилди. Бу ҳуружлар оқибатида 150 дан зиёд фуқаро нобуд бўлди.
XS
SM
MD
LG