Линклар

Толиблар полиция пунктини нишонга олди


Афғонистон расмийларига кўра, толибон жангариларининг жума куни амалга оширган ҳужуми оқибатида полициянинг саккиз ходими нобуд бўлган.

Ҳелманд вилояти расмийсининг айтишича, жангарилар Лашкаргоҳ туманига яқин полиция пунктига ҳужум қилган. Жангариларнинг бир нечта полиция ходимини гаровга олгани ҳам тахмин қилинмоқда.

Шунингдек, бугун Лағмон вилоятида йўл четига ўрнатилган бомба портлаши оқибатида полициянинг юқори лавозимли расмийси ва унинг тан соқчиси нобуд бўлди.
XS
SM
MD
LG