Линклар

logo-print

Катта саккизлик Покистон уринишларини олқишлади


Катта саккизлик ташқи ишлар вазирлари Покистон ҳукуматининг мамлакатдаги толибон жангариларига қарши олиб борган ҳарбий амалиётларини олқишлади.

Италиянинг Триесте шаҳридаги саммитда иштирок этган ташқи ишлар вазирлари ўзларининг қўшма баёнотларида Покистоннинг жангарилар ва экстремистларга қарши кўрган кескин чораларини қўллаб-қувватладилар.

Триесте саммитида Покистон ва Афғонистон ташқи ишлар вазирлари ҳам иштирок этдилар.

Катта саккизликка Буюк Британия, Канада, Франция, Германия, Италия, Япония, Россия ва АҚШ киради.
XS
SM
MD
LG