Линклар

АҚШ афғон стратегиясини ўзгартиради


АҚШнинг Афғонистон ва Покистон бўйича махсус вакили Ричард Ҳолбрук Вашингтон Афғонистондаги кўкнори экинзорларини йўқ қилишга қаратилган амалиётларни молиялаштиришни тўхтатишини маълум қилди.

Катта саккизлик ташқи ишлар вазирларининг Италиядаги саммити чоғида чиқиш қилган Ҳолбрук ўз ҳукумати диққат-эътиборни эндиликда наркотиклар ишлаб чиқариш ва уни тарқатишнинг олдини олиш ҳамда муқобил экин маҳсулотлари етиштириш дастурларига қаратишини билдирди.

Ҳолбрукнинг Ассошиэйтед пресс агентлигига айтишича, кўкнори экинзорларини йўқ қилиш амалиётлари деҳқонларни толибон жангариларига юз ўгиришга мажбур қилмоқда.
XS
SM
MD
LG