Линклар

Жексон ўз ажали билан ўлди


Лос Анжелес терговчиларига кўра, машҳур эстрада қўшиқчиси Майкл Жексоннинг вафоти қотиллик ёки жароҳатланиш билан боғлиқ эмас.

Майкл Жексон жасадини тиббий текширувдан ўтказган расмийларнинг айтишича, поп-мусиқа қироли ўлимининг аниқ сабаблари қилинган қўшимча текширувдан сўнг келаси тўрт-олти ҳафта ичида ошкор қилинади.

Пайшанба куни тунда Жексоннинг вафот этгани эълон қилингандан кейин кўпгина оммавий ахборот воситалари қўшиқчи турли ҳил дориларни истеъмол қилаётгани ва айни шу ҳолат унинг ўлимига сабаб бўлганига оид тахминларни ўртага ташлай бошлагандилар.

Айни пайтда Жексоннинг миллионлаб мухлислари жаҳоннинг турли бурчакларида унинг хотирасига бағишланган тадбирларни ўтказмоқдалар.

Хонанданинг келаси ой ўрталарида Лондонда "This is it" деб номланган 50 та концерт бериши белгиланган ва бу концертлар билети рекорд даражадаги тезлик билан саноқли соатлар ичида сотиб бўлинган эди. Лондон концертларидан сўнг Жексон саҳна ва мухлислари билан хайрлашмоқчи эди.
XS
SM
MD
LG