Линклар

Қирғизистон жанубида яна ўқ овози янграмоқда


Озодлик радиосининг Ўзган шаҳридаги манбалари маълум қилишларича, 27 июн куни кечки соат 19 лар чамаси Ўзгандан 3 км нарида жойлашган Қўшқўрғон қишлоғида отишма содир бўлган.

Манбага кўра, икки бронетранспортер ва бир неча машиналарда келган махсус хизмат бажарувчи бўлинма ходимлари қўшқўрғонлик косиб йигитнинг уйини ўраб олганлар.

Қарийб икки соат давом этган отишма чоғида уч киши ўлдирилгани ҳақида айтилмоқда. Айни маълумотни Ўзган туман ички ишлар бўлими бошлиғи Курсан Асанов ҳам тасдиқлади.

Эслатиб ўтамиз, бундан тўрт кун муқаддам, яъни шу йилнинг 22 июнидан 23 июн кунига ўтар кечаси ҳам Қирғизистон жанубидаги Жалолобод шаҳри ташқарисида Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси тарафидан аксилтеррорчилик амалиёти ўтказилганди.

Мазкур амалиёт чоғида Ўзбекистон исломий ҳаракати аъзолари экани айтилаётган беш киши ўлдирилганди, шунингдек, махсус топшириқлар бажарувчи бўлинманинг бир зобити ҳалок бўлганди.
XS
SM
MD
LG