Линклар

logo-print

Хитой расмийси Тошкентда сўзлашувлар ўтказди


Тошкентга сафар қилган Хитой давлат кенгаши раҳбарининг ўринбосари Ли Кэцян Ўзбекистон Бош вазирининг биринчи ўринбосари Рустам Азимов билан учрашди.

ЎзА агентлигининг хабар қилишича, мулоқотда Тошкент ва Пекин ўртасида савдо-иқтисодий, сармоявий ва илмий-техникавий ҳамкорлик ривожланиб бораётгани ва бунга икки давлат раҳбарларининг учрашувларида эришилган келишувлар ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилаётгани алоҳида таъкидланган.

Ли Кэцян, шунингдек, учрашув чоғида Хитой Ўзбекистон билан ҳамкорликни юксак қадрлашини маълум қилган.

"Учрашув якунида эса Ўзбекистон ва Хитой ўртасида нефт-газ, иқтисодиёт, соғлиқни сақлаш, геология, сайёҳлик, қурилиш, темир йўл транспорти каби соҳалардаги ҳамкорликка оид қатор хужжатлар имзоланди", дейилади ЎзА агентлиги хабарида.
XS
SM
MD
LG