Линклар

Аҳмадийнажод Ғарбга ён бермоқчи эмас


Эрон президенти Маҳмуд Аҳмадийнажод эндиликда Ғарбга нисбатан қаттиққўл ва кескин сиёсат билан ёндашишини маълум қилди.

Маҳмуд Аҳмадийнажод Ғарб давлатларини Эрон ички ишига аралашганликда айблаб келмоқда.

Кўпгина Ғарб давлатлари 12 июн кунги президентлик сайлови натижаларига қарши Теҳронда ўтказилган намойишларни куч билан тарқатгани учун Эрон ҳукуматини танқид қилмоқда.

Сайловнинг расмий натижаларига кўра, амалдаги президент Маҳмуд Аҳмадийнажод мутлоқ ғолиб, деб топилган. Бироқ мухолифатчилар сайловда қонунбузарликка йўл қўйилганини таъкидлаб, қайта сайлов ўтказишни талаб қилиб келмоқдалар.

Эрон расмийларига кўра, Теҳрондаги намойишлар чоғида рўй берган тартибсизликларда камида 17 киши нобуд бўлган.
XS
SM
MD
LG