Линклар

Мухолифатчилар сайлов натижаларидан норози


Эрондаги президентлик сайловида мағлуб деб топилган номзод Маҳдий Каррубий сайлов давомида қайд этилгани айтилаётган қонунбузарчилик юзасидан мустақил текширув ўтказишни талаб қилди.

Посбонлар кенгашига юборилган мактубда Маҳдий Каррубий текширув ўтказувчи махсус комиссия ташкил этилишини қўллаб-қувватлашини маълум қилган.

12 июн кунги сайловда мағлуб деб топилган яна бир номзод Мир Ҳусайн Мусавий эса комиссия ташкил этилишига қарши чиқиб, сайлов натижаларининг умуман бекор қилиниши ва қайтадан сайлов ўтказишни талаб қилиб келмоқда.
XS
SM
MD
LG