Линклар

ЕИ Теҳрон билан сўзлашувларни давом эттирмоқчи


Европа иттифоқининг ташқи сиёсат бўйича мутасаддиси Хавер Солана Эронда давом этаётган сиёсий бўҳронга қарамай ядровий дастур масаласида Теҳрон билан олиб борилган музокараларнинг қайта бошланишига умид билдирди.

ЕХҲТнинг Грецияда ўтказилаётган йиғини чоғида журналистлар билан учрашган Солана Европа иттифоқи яқин фурсат ичида Теҳрон билан кенг кўламли музокаралар бошлаш иштиёқида эканини таъкидлади.

Европа иттифоқининг махсус комиссияси кўпгина қудратли давлатлар номидан 2006 йилдан буён расмий Теҳрон билан ядровий дастур масаласида сўзлашувларни олиб бормоқда.
XS
SM
MD
LG