Линклар

Теҳрон-Лондон муносабатлари кескинлашмоқда


Эрондан келаётган хабарларга кўра, Буюк Британиянинг Теҳрондаги элчихонасида ишловчи маҳаллий саккиз ходим намойишларда иштирок этиш айби билан ҳибс этилган.

Эрондаги Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича, яқинда Теҳронда президентлик сайлови натижаларига қарши бўлиб ўтган намойишларда фаол иштирок этган саккиз шахс қўлга олинган.

Ушбу воқеанинг Теҳрон ва Лондон ўртасидаги ўзи шундоқ ҳам совуқлашган муносабатларининг янада кескинлашувига сабаб бўлиши айтилмоқда.

Ўтган ҳафта Теҳрон ҳам Лондон ҳам бир бирининг элчисини мамлакатдан чиқариб юборди.

Эрон Ғарб давлатлари, жумладан, АҚШ ва Буюк Британияни ўз ички ишларига аралашганликда айблаб келмоқда.
XS
SM
MD
LG