Линклар

Ўзбекистон ва Хитой 11 ҳужжатни имзолади


Ўзбекистон ва Хитой расмийлари Тошкентда энергетика, савдо-иқтисодий, сайёҳлик, темир йўл, қурилиш, тиббиёт соҳаларидаги ўзаро ҳамкорликка оид 11 ҳужжатни имзоладилар.

“Синхуа” агентлигининг хабар қилишича, ҳужжатлар Хитой давлат кенгаши раисининг ўринбосари Ли Кэцяннинг Тошкентга расмий сафари доирасида қабул қилинган. Расмий Тошкент номидан шартномаларни Ўзбекистон бош вазирининг биринчи ўринбосари Рустам Азимов имзолаган.

Якшанба куни Ли Кэцянни Оқсарой резиденциясида Ўзбекистон президенти Ислом Каримов қабул қилган эди.

ЎзА хабарида айтилишича, мазкур учрашув чоғида икки томонлама ҳамкорлик, халқаро ва минтақавий масалалар муҳокама қилинган.
XS
SM
MD
LG