Линклар

Ўзбекистонда нодавлат радиотармоғи иш бошлади


12.uz нашрининг хабар беришича, 27 июн- Ўзбекистон матбуоти куни республиканинг барча вилоятларида 13 та нодавлат радиостанциялари тармоғи ишга туширилган.

Мазкур лойиҳа Ўзбекистон Электрон оммавий ахборот воситалири миллий ассоциацияси томонидан амалга оширилмоқда.

“Лойиҳадан асосий мақсад республика вилоятлари аҳолисини тезкор ахборот билан таъминлашдир", дейилади 12.uz нашри тарқатган хабарда.

Нодавлат радиостанциялари тармоғи “НРТ” умумий номи остида бирлаштирилган. Радиотармоқ Тошкентда “НРТ-Тошкент”, қолган вилоятларда эса “НРТ-Бухоро”, “НРТ-Қўқон” каби номлар остида эфирга чиқарилади.
XS
SM
MD
LG