Линклар

Сколари "Бунёдкор" ғалабасини таъминламоқчи


"Бунёдкор" футбол жамоасининг янги бош мураббийси Луис Фелипе Сколари шанба куни Лондондан Тошкентга учиб келди.

"Бунёдкор" клубининг интернет сайтида айтилишича Сколарига мазкур клуб ўйнайдиган барча турнирларда унинг ғалабасини таъминлаш вазифаси юклатилган.

Ўзбекистон жамоасига мураббийлик қилиш қарорини изоҳлар экан, Сколари “Бунёдкор”га унинг дўсти Ривалдо мураббийлик қилишни тавсия берганини айтди.

- Клуб раҳбарияти билан сўзлашувлардан сўнг унда жуда жиддий ва самимий одамлар ишлашига шоҳид бўлдим¸ деди Луис Фелипе Сколари.

Ўзбекистоннинг етакчи клуби 60 яшар Сколари билан 18 ойга мўлжалланган шартномани имзолаган. Бироқ унга қанча ҳақ тўланиши сир тутилмоқда.

Луис Фелипе Сколари бундан аввал Британиянинг донғи кетган "Челси" футбол клуби ҳамда Португалия миллий жамоасига мураббийлик қилган.
XS
SM
MD
LG