Линклар

logo-print

Ўзбек кинорежиссёри бош совринга эга бўлди


28 июн куни Бишкекда якунланган “Қирғизистон-Франция-Германия” учинчи халқаро кинофестивали бош соврини “Светофор” филмини суратга олган ўзбек режиссёри Шуҳрат Каримовга топширилди.

“Оддий фуқаро ва ҳокимият ўртасидаги қарама-қаршиликни оригинал тарзда кўрсата олгани учун ўзбекистонлик кинорежиссёр Шуҳрат Каримовнинг “Светофор” филми кинотанқидчилар томонидан “Фестивал дастуридаги энг яхши филм” деб топилди”, деб хабар беради Бишкекдаги “Акипресс” ахборот агентлиги.

Халқаро кинофестивалнинг қолган совринларига Россия, Тожикистон ва Қирғизистон киноижодкорлари сазовор бўлдилар.
XS
SM
MD
LG