Линклар

Қандаҳорда полиция раҳбари ўлдирилди


Афғонистоннинг Қандаҳор шаҳрида полиция ва ҳарбийлар ўртасида рўй берган отишма оқибатида вилоят полиция бошқармаси раҳбари ва камида саккиз киши нобуд бўлди.

Расмийларга кўра, бугунги отишма ҳарбийларнинг прокуратура биносига бостириб кириб, у ердаги маҳбусни озод этишга уринган маҳал рўй берган.

Афғонистон Ички ишлар вазирлиги матбуот вакилига кўра, ҳарбийлар озод этган маҳбуснинг бугун маҳкама тортилиши ва унга бир нечта жиноят бўйича айблов эълон қилиниши кутилаётган эди.

Ҳозирча Қандаҳордаги отишмага оид қўшимча маълумот ошкор қилинмади.
XS
SM
MD
LG