Линклар

logo-print

Британия элчихонаси ходимлари озод қилинди


Эрон расмийси Теҳрондаги намойишларда иштирок этиш айби билан ҳибсга олинган Буюк Британия элчихонасининг маҳаллий 9 ходимидан 5 нафари озод этилганини маълум қилди.

Эрон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот вакилига кўра, ҳибсда сақланаётган 4 ходим ҳозирда терговчилар томонидан сўроқ қилинмоқда.

Айни пайтда Буюк Британия Бош вазири Гордон Брауннинг матбуот вакили Теҳрондаги Британия элчихонаси ходимларининг ҳибсга олинишини қабул қилиб бўлмас ҳаракат, дея баҳолади.

Эрон Ғарб давлатлари, жумладан, АҚШ ва Буюк Британияни ўз ички ишларига аралашганликда айблади.

Лондон ва Вашингтон расмий Теҳрон иддаоларини кескин рад этиб келмоқда.
XS
SM
MD
LG