Линклар

АҚШ расмийси Тошкентда учрашув ўтказди


“Узметроном” интернет газетаси тарқатган хабарга кўра, АҚШ Намояндалар паласининг Ташқи алоқалар бўйича қўмита аъзоси Эни Фалеомавей душанба куни қисқа сафар билан Тошкентда бўлган.

Хабарларга кўра, АҚШ расмийси Тошкентда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Владимир Норов ва Бош вазир ўринбосарларидан бири билан учрашган.

Учрашув тафсилотлари ҳозирча ошкор қилинмади.

“Узметроном”нинг ёзишича, шу куннинг ўзида АҚШ конгресмени Бишкекка жўнаб кетган.
XS
SM
MD
LG