Линклар

Карзай Қандаҳордаги отишмани қоралади


Президент Ҳамид Карзай АҚШ коалицион кучлари учун ишлаётган афғонистонлик қўриқчиларни Қандаҳор полиция бошқармаси раҳбарини ўлдирганликда айблади.

Бу борада эълон қилинган баёнотда Карзай Қандаҳордаги отишмага алоқаси бўлган қўриқчиларнинг барчасини керакли идораларга топширилишини талаб қилди.

Қандаҳор прокурорига кўра, хавфсизлик кучларининг 50ка яқин ходими прокуратура биносига бостириб кириб, бу ерда сақланаётган маҳбуслардан бирини озод этишни талаб қилган. Ҳозирча аниқланмаган сабабларга кўра, хавфсизлик кучлари ва полиция ўртасида отишма бошланиб кетган.

Қандаҳор вилоятининг юқори мартабали расмийси Аҳмад Вали Карзайнинг айтишича, отишмада полициянинг 10 нафар ходими, жумладан, вилоят полиция бошқармаси раҳбари Малиуллоҳ Қатий нобуд бўлган.
XS
SM
MD
LG