Линклар

logo-print

Ўшда ўзбек-қирғиз вазирлари учрашди


Ўзбекистон ва Қирғизистон президентлари топшириғига биноан 26 июн куни Ўш шаҳрида икки давлат куч ишлатар тизимлари раҳбарларининг учрашуви бўлиб ўтди.

Озодлик радиосининг қирғиз хизмати тарқатган хабарга кўра, учрашувда Қирғизистон Ички ишлар вазири Молдомўса Қонғантиев, Бош прокурор Элмурза Сотболдиев, Миллий хавфсизлик хизмати раҳбари Мурат Суталинов ва Ўзбекистон Ички ишлар вазири Баҳодир Матлубов, Бош прокурор Рашиджон Қодиров ва Ўзбекистон Миллий Хавфсизлик хизмати раҳбари Рустам Иноятовлар иштирок этганлар.

Хабарда айтилишича, Ўшдаги учрашувда томонлар уюшган жиноятчилик, терроризм ва экстремизмга қарши курашда ҳамкорликни кучайтириш, ноқонуний наркотиклар оқимини тўхтатиш, қидирувда бўлган жиноятчиларни ушлаш ва уларни экстрадиция қилиш масалалари ҳамда икки давлат черага ҳудудларидаги муаммоларни ҳал этиш йўлларини муҳокама қилганлар.

27 июн куни Андижоннинг Ҳонабод шаҳрида эса Қирғизистоннинг Ўш, Жалолобод ва Боткен вилоятлари ички ишлар бошқармаси ва прокуратура ходимларининг Андижон, Фарғона ва наманганлик ҳамкасблари билан учрашуви бўлиб ўтган.
XS
SM
MD
LG