Линклар

АҚШ ҳарбийлари Ироқ шаҳарларини тарк этмоқда


Ироқликлар АҚШ қўшинларининг катта ва кичик шаҳарлардан чиқарилишини нишонлашга тараддуд кўрмоқда.

Катта байрам тадбирларидан бири бугун Бағдод марказидаги Завра истироҳат боғида бўлиб ўтади.

Вашингтон ва Бағдод ўртасида эришилган келишувга мувофиқ АҚШ ҳарбийлари 30 июнга қадар Ироқнинг барча шаҳарларини тарк этади. Шу муносабат билан 30 июн куни Ироқда дам олиш куни, деб эълон қилинди.

Бугун Бағдодда гапирган Ироқ Ташқи ишлар вазири Ҳушёр Зебарий бунинг хориж қўшинларининг Ироқни тарк этиш жараёнининг бошланиши эканини таъкидлади.

Айни пайтда Ироқнинг Мосул шаҳрида машинага ўрнатилган бомба портлаши оқибатида полициянинг беш ходими ва курд жангариси нобуд бўлди.

Хабарларга кўра, ушбу портлашда тинч аҳоли вакилларидан уч киши тан жароҳати олган.
XS
SM
MD
LG