Линклар

Москва-Боку йирик шартнома имзолади


Россия ва Озарбайжон газ соҳасидаги ҳамкорликка оид янги шарнома имзолади.

Бугун Россия президенти Дмитрий Медведев Газпром ширкати раҳбари Алексей Миллер ҳамроҳлигида бугун Бокуга сафар қилди.

Бу ерда Россия раҳбари Озарбайжон президенти Илҳом Алиев билан учрашиб ўзаро алоқалар истиқболи, жумладан, газ ва нефт соҳаларидаги ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди.

Учрашувлар якунида Газпром ширкати раҳбари Алексей Миллер ва Озарбайжон миллий энергетика компанияси раҳбари Ровнағ Абдуллаев газ соҳасидаги ҳамкорликка оид шартномани имзоладилар. Янги келишувга мувофиқ, 2010 йилдан бошлаб Россия Шоҳ-Дениз конидан ўзлаштириладиган газни сотиб олади.

Кузатувчиларга кўра, ушбу шартнома Марказий Осиё газини Россиядан четлаб ўтиб Европага олиб келишни мақсад қилган ЕИнинг Набукко лойиҳасига путур етказиши мумкин.
XS
SM
MD
LG