Линклар

Ҳакамлар Аҳмадийнажод ғалабасини тасдиқлади


Эрон давлат радиосининг хабар қилишича, Эроннинг олий адлия маҳкамаси бўлмиш Посбонлар кенгаши 12 июн куни ўтказилган сайловда Маҳмуд Аҳмадийнажоднинг ғалаба қозонганини тасдиқлади.

Мазкур хабарнинг расман эълон қилинишидан аввал Теҳрон кўчаларию майдонларида полиция назорати кучайтирилгани айтилмоқда.

12 судядан таркиб топган Посбонлар кенгаши овозларнинг 10 фоизини қайтадан санашга қарор қилганди.

Бироқ сайловларнинг буткул қалбакилаштирилганини айтаётган мухолифатнинг талаби сайловларни қайтадан ўтказиш бўлганди.
XS
SM
MD
LG