Линклар

logo-print

АҚШ ҳарбийлари Бағдоддан чиқиб кетди


Бугун АҚШ ҳарбий кучлари Ироқ шаҳарларини тарк этади. Шу муносабат билан Ироқда катта байрам тадбирлари ўтказилмоқда.

Ироқ бош вазири Нури Ал-Маликий 30 июн кунини “Ироқнинг миллий суверенитети” куни деб атади.

АҚШ қўшинларининг Ироқ шаҳарларидан чиқариб юборилиши икки давлат ўртасида имзоланган хавфсизлик пакти доирасида амалга оширилмоқда.

Ушбу келишувга кўра, Американинг сўнгги ҳарбийси Ироқ ҳудудини 2012 йилга қадар тарк этиши керак.

Душанба куниёқ Бағдод шаҳрида бирор-бир АҚШ аскари қолмади.

Ироқ ташқи ишлари вазири Ҳушёр Зебарий Ироқ ҳавфсизлик кучларининг мамлакат ҳавфсизлигини таъминлай олишига ишонч билдирди.

- Ироқ ҳукумати, террорчилар ҳужумларига қарамасдан, хавфсизликни таъминлаш ва вазиятни назорат қилиш масаласида ўзининг хавфсизлик ва ҳарбий кучларига ишонади. Бу ҳужумлар мазкур жараёнларга ҳеч қандай таъсир ўтказа олмайди.

Ироқнинг барча дўстлари бугун хурсандчилик қилаётган бир пайтда Ироқни севмайдиганлар бу куннинг аҳамияти борасида шубҳа қиладилар, деди Ироқ ташқи ишлар вазири.
XS
SM
MD
LG