Линклар

Россия Озарбайжондан газ сотиб олади


Россия Озарбайжондан 2010 йилдан бошлаб газ сотиб олиш бўйича келишувга эришди.

Россия президенти Дмитрий Медведевнинг Бокуга сафари сўнгида имзоланган ушбу ҳужжат Европа Иттифоқининг Набукко газ қувурини қуриш режасини издан чиқариши мумкин.

- Бизнинг давлатларимизда энергия заҳираларининг муҳим таъминотчиларидир. Бугунги кунгача фақат нефт соҳасида ҳамкорлик қилган бўлсак, мана энди газ соҳасида ҳам ҳамкорлик қила бошладик. Бу фақат бошланишидир.

Лекин ўйлайманки, икки давлат ўртасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш учун яхши замин яратилди, деди Медведев Боку билан эришилган келишув борасида.
XS
SM
MD
LG