Линклар

“Пирамида”чи 150 йилга қамалди


Дунё бўйлаб юзлаб сармоядорларни алдаб, 65 миллиард пулни ўзлаштирган фирибгар Бернард Мадоффга 150 йиллик қамоқ жазоси тайинланди.

Жорий йилнинг март ойида 71 ёшли Бернард Мадофф ўз мижозларидан миллиардлаган доллар маблағ ўмарганини тан олганди. У ўйлаб топган молиявий пирамида бўйича навбат аввалида турган мижозлар дивидендлари кейинги мижозлар омонатлар эвазига қопланган.

150 йиллик қамоқ молиявий жиноят учун максимал жазо бўлиб ҳисобланади. Моҳиятан бу Мадоффнинг умрбод қамоқ жазосига маҳкум этилганини англатади.

Судланувчининг адвокатлар ўз мижозига 12 йил берилишига эришмоқчи эдилар, айблов томони эса максимал жазо муддатини сўраётганди.
XS
SM
MD
LG