Линклар

logo-print

Яман йўловчи учқичи ҳалокатга учради


Ҳинд океани узра парвоз қилаётган Яман ҳаво йўлларига тегишли йўловчи учқич бугун эрта тонгда ҳалокатга учради.

Дастлабки маълумотларга кўра, учқич бортида 153 киши бўлган. Яман расмийларининг билдиришича, учқич Комор тизма оролларига яқин ҳудудда Ҳинд океанига қулаган. Фожеа сабаби ҳозирча аниқ эмас.

Шунингдек, расмийларга кўра, ҳалокат юз берган жойда бир нечта йўловчининг жасади топилган.

Айни пайтда Яман ҳаво йўллари авиакомпанияси вакиллари ҳалокатдан омон қолган бир киши қутқариб олинганини эълон қилди.

Бироқ ушбу хабар ҳозирча ўз тасдиғини топгани йўқ.

1 июн куни Air France авиакомпаниясига тегишли йўловчи учқич Рио де Жанейродан Парижга парвоз қила туриб, Атлантика океанига қулаган эди. Ушбу ҳалокатда жами 228 киши нобуд бўлди.
XS
SM
MD
LG