Линклар

logo-print

Аҳмадийнажод хориж сафарига отланмоқда


Эрон президенти Маҳмуд Аҳмадийнажод 1 июл куни Ливияга сафар қилади.

Бу ерда Эрон раҳбарининг Африка иттифоқи саммитида иштирок этиши ва нутқ сўзлаши кутилмоқда.

“Меҳр” ахборот агентлигининг билдиришича, Аҳмадийнажод таниқли сиёсатчилар ва иқтисод соҳаси мулозимларидан иборат юқори даражали Эрон делегациясига етакчилик қилади.

Душанба куни эса Эрондаги Посбонлар кенгаши Маҳмуд Аҳмадийнажоднинг 12 июн кунги сайловда қайта президент этиб сайланганини яна бир бор тасдиқлади.
XS
SM
MD
LG