Линклар

logo-print

Муҳожирни ҳимоялайдиган қонун имзоланди


Россия президенти Дмитрий Медведев меҳнат муҳожирларининг меҳнат фаолияти ва уларни ҳимоя қилиш ҳақида Россия ва Ўзбекистон ҳукуматлари ўртасида эришилган келишувни ратификация қилиш ҳақидаги қонунни имзолади.

Бу ҳақда Россия президентининг матбуот хизмати маълум қилади.

Мазкур қонун, Жириновский ва Багдасаров каби депутатларнинг қаршиликларига қарамасдан, Россия Давлат Думаси томонидан шу йилнинг 5 июн куни қабул қилинган ва 17 июн куни Федерация кенгаши томонидан маъқулланган эди.

Россиядаги ўзбекистонликлар ва Ўзбекистондаги россияликларнинг меҳнат фаолиятини тартибга солишни кўзда тутувчи мазкур қонун меҳнат муҳожирларини ижтимоий ҳимоялаш ва уларнинг ҳуқуқларини ҳимоялашга қаратилгани таъкидланмоқда.
XS
SM
MD
LG